Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:16

AI айирмачиларни украин ҳарбий асирларини ўлдиришда айблади


Айирмачилар қўлга туширган украин ҳарбийлари
Айирмачилар қўлга туширган украин ҳарбийлари

Amnesty International халқаро инсон ҳақлари ташкилоти Украина шарқида россияпараст айирмачилар томонидан содир этилган қотилликларга оид янги далилларга эга эканини билдирди.

Ташкилот ихтиёрида украиналик асир аскарлар ва жасадлар суратлари тасвирланган видео борлигини айтди.

Суратларда кўкраклари ва бошларидан ўқ еган асирлар жасадларини кўриш мумкин.

Ташкилот шунингдек қандай қилиб украин аскари айирмачилар қўмондони томонидан отиб ташланганини сўзлаб берган гувоҳлар кўрсатмаларини келтирган.

Европа ва Марказий Осиё бўйича Amnesty International директорининг муовини Денис Кривошеевнинг айтишича, асирлар ва ярадорларга нисбатан қийноқ қўллаш, уларга ёмон муносабатда бўлиш, уларни ўлдириш уруш жиноятлари ҳисобланади.

Унга кўра, бундай жиноятлар изчил, тез ва холисона текширилиши ва уларни содир этганлар жавобгарликка тортилиши шарт.

Аввалроқ айирмачилар қўмондонларидан бири Арсений Павлов Kyiv Post газетасига асирга олинган 15 нафар украин аскарини ўлдирганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG