Линклар

logo-print

Эрон Олий раҳбари ядровий битимга эҳтиёткорона муносабат билдирди


Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон Олий раҳбари ҳисобланади

Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон Олий раҳбари ҳисобланади

Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий 9 апрель куни Теҳрон ядровий дастури юзасидан Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида имзоланган битимдан на рози на унга қарши эканини айтди.

Швейцарияда 2 апрель куни имзоланган битимни илк бор шарҳлаган Хоманаи унга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозимлигини айтди.

Унинг қайд этишича,дастлабки битимни риоя қилиш мажбурий эмас.

Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати муваққат битимни 30 июнга қадар якуний ҳужжатга айлантиришлари лозим.

Якуний ҳужжатга мувофиқ, Эрон ўз ядровий дастурини чеклаши баробарида унга қарши қўлланилаётган халқаро санкциялар олиб ташланиши лозим.

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ядровий дастур юзасидан ниҳоий битим имзоланган куннинг ўзидаёқ жазо чоралари бекор қилиниши шарт, дея баёнот берганди.

Қўшма Штатлар Эронга нисбатан санкиялар босқичма-босқич олиб ташланишини истайди.

XS
SM
MD
LG