Линклар

Украинада фашизм ва коммунизм тарғиботи тақиқланди


Ukraine -- Verkhovna Rada of Ukraine opens its morning plenary session meeting on April 8, 2015.

Ukraine -- Verkhovna Rada of Ukraine opens its morning plenary session meeting on April 8, 2015.

Украина парламенти 9 апрель куни вазирлар маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Қонун лойиҳасига кўра, коммунист ва нацист режимлари маҳкум этилади, уларни тарғиб ва ташвиқ этиш эса тақиқланади.

Янги қонун лойиҳасини Верховная Рададаги 307 вакилдан 254 нафари ёқлаб овоз берди.

Шунингдек, Рада 20 асрда Украина мустақиллиги курашганларнинг қонуний мақоми борасидаги қонун лойиҳасини ҳам тасдиқлади.

Кўп сонли ҳарбий, сиёсий ва бошқа ташкилотлар, жумладан Украина исёнчилари армияси ана шундай курашчилар сирасига киритилди.

Ҳужжатда, хусусан, мустақиллик учун курашганлар оила аъзоларига давлат томонидан ижтимоий кафолатлар ва имтиёзлар берилиши мумкинлиги таъкидланган.

XS
SM
MD
LG