Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида автоҳалокатда 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Москвадаги Новости агентлиги пайшанба куни Тошкентда нашр этииладиган “Новий век” газетасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

"Тоғ йўлдидан пастга тушаётган юк автомашинаси Nexia ва Lacetti енгил автомашиналарига келиб урилган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳар бир енгил машинада бештадан одам бўлган.Уларнинг барчаси воқеа жойида ҳаёт билан видолашган. Шунингдек, юк машина ҳайдовчиси ҳам вафот этган.

Мазкур воқеа бўйича Наманган вилоят милицияси жиноят иши очгани ва тергов олиб борилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG