Линклар

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси Ислом Каримов 29 март куни ўтказилган сайловда 90 фоиздан кўпроқ овоз олиб ғолиб бўлганини эълон қилган эди.

Ислом Каримов илк бор 1990 йилнинг 24 мартида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши сессиясида Ўзбекистон ССР президенти этиб сайланган эди. У ўшандан бери президентлик лавозимини ҳеч кимга бўшатмай келаётир.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Каримовнинг яна президент сайловида қатнашишини қонун устуворлигига зид деб баҳолади.

“Ўзбекистонда ўтказилган президент сайловида амалдаги президент шахси сиёсий майдонда ҳеч бир ҳақиқий мухолифатсиз устунлик қилди”, – дейилади ташкилот баёнотида.

XS
SM
MD
LG