Линклар

Uzmobile GSM миллий уяли алоқа тармоғини ишга тушириш 15 апрелга жилдирилди. Аввалроқ мазкур тармоқ 10 апрель кунидан абонентларга хизмат кўрсата бошлаши режалаштирилган эди.

Хабарларда айтилишича, тармоқ ишга туширилишининг бошқа кунга кўчирилиши қўшимча техник ва созлаш ишларини амалга оширишга эҳтиёж туғилгани билан боғлиқ.

Uzmobile GSM миллий уяли алоқа операторини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон президенти 2014 йилнинг 12 февралида Фармон берган эди.

Мазкур тармоқ 8 миллион абонентга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Дастлаб Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида фаолият юритадиган Uzmobile 2015 йилнинг охиригача бутун республикага хизмат кўрсатишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG