Линклар

logo-print

Евроосиё иқтисодий иттифоқи амалга татбиқ этилиши муносабати билан Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида божхона постлари 8 майгача олиб ташланади.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Темир Сариев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон апрель ойининг сўнггига қадар иқтисодий иттифоққа қўшилиши билан боғлиқ қатор ҳуқуқий ҳужжатларни имзолайди.

Мамлакат иқтисодий иттифоққа кириш бўйича ҳужжатларни 2014 йилнинг декабрида топширган бўлиб, 9 майга қадар республика ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланади.

XS
SM
MD
LG