Линклар

БМТ Бош котиби фаластинлик қочқинлар лагерини дўзахга ўхшатди


Бан Ки Мун.

Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун "Исломий давлат" жангарилари томонидан босиб олинган Суриядаги Ярмук фаластин қочқинлар лагери бугунги кунда “дўзахни эсга солаётгани”ни айтди.

Бош котибнинг билдиришича, 18 минг фаластинлик бошпана топган мазкур лагерь “ўлим лагерларини ёдга солмоқда”. Мазкур лагердаги қочқинлар "Исломий давлат" жангарилари ва Сурия ҳукумат кучлари ўртасидаги жангларнинг бегуноҳ қурбонлари бўлмоқда.

“Биз қирғин кучайиб бораётганини четдан туриб жим томоша қила олмаймиз”, деди Бан Ки Мун.

Исломий давлат гуруҳи Ярмук қочқинлар лагерининг асосий қисмини ўтган ҳафтада босиб олган эди. БМТ Бош котиби қочқинлар лагерида жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилишини ва қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун имконият берилишини талаб қилмоқда.

Мазкур лагерь Сурияда фуқаролар уруши бошланишидан ўн йиллар олдин ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG