Линклар

logo-print

АҚШ вице президенти Жо Байден Ироқда “Исломий давлат” гуруҳининг жанговарлигига қаттиқ путр етказилганини маълум қилди.

Жо Байденнинг 9 апрель куни Вашингтонда берган бу баёноти Ироқ ҳукумати Тикритда “Исломий давлат” жангариларини мағлуб этгани тўғрисида тарқатган хабардан сўнг янгради.

Ироқ ҳарбийлари шиа қуролланган гуруҳлари ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари кўмагида ўтган йилнинг июнида босиб олинган Тикрит шаҳрини жангарилардан тозалаган эди. Жо Байден фикрича, “Бу билан Исломий давлатнинг енгилмаслиги тўғрисидаги гаплар пуч экани исботланди”.

XS
SM
MD
LG