Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:48

Ўшда мухолифат лидерлари юзга яқин одам томонидан калтаклангани айтилмоқда


Қирғиз мухолифати тарафдорлари 2010 йил 7 апрель кунида президент саройини эгаллаш учун кетаётган пайтда олинган сурат.
Қирғиз мухолифати тарафдорлари 2010 йил 7 апрель кунида президент саройини эгаллаш учун кетаётган пайтда олинган сурат.

Ўшда 10 апрелга ўтар кечаси собиқ милиция раҳбарининг уйида меҳмон бўлаётган қирғиз мухолифатининг лидерлари юзга яқин одам томонидан калтакланганини иддао қилмоқда.

Ўш вилоят Ички ишлар бошқармасининг собиқ раҳбари Абдилда Капаровнинг уйида меҳмон бўлаётган бишкеклик мухолифат лидерлари 9 апрель куни кечқурун уйга бостириб кирган одамлар томонидан калтаклаб кетилгани айтилмоқда. Мухолифатчиларга кўра, бу воқеа тунги соат 9-10лар чамасида содир бўлган.. Меҳмонлар орасида миллий мухолифат ҳаракати лидерлари Кубаничбек Кадиров, Бектур Асанов, Улукбек Маматаев бўлган.

Абдилда Капаров воқеа ҳақида мана буларни айтди:

-Чой ичиб ўтирган эдик. Дарвозадан юзга яқин бола ошиб кириб, уйимдаги барча буюмларимни вайрон қилди. Менинг уйимдан 50 метр нарироқда Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ўш шаҳар милицияси жойлашган. Уйимнинг чап томонидаги қўшни эса 500 ходими бор шаҳар қўриқлаш-назорат бўлими бошқармаси. Милициянинг биқинида жойлашган уйга мана шундай ҳужум қилинса, милиция халқ хавфсизлигини қўрқилай олади, деб ким кафолат беради, -дейди Абдилда Капаров.

Унинг айтишича, мухолифат лидерлари Бишкекдан Ўшга Жалолободда 11 апрель куни ўтказиладиган мухолифат қурилтойи масаласида маслаҳат қилгани келган. Хабарларда айтилишича, миллий мухолифат ҳаракати лидерлари Кубаничбек Кадиров, Бектур Асанов, Улукбек Маматаевни уйга бостириб кирган одамлар ўзлари билан олиб кетган. Уларнинг қаерда экани фақат бугун тушга яқин аниқланди.

Миллий мухолифат ҳаракатининг лидери Кубаничбек Кадировнинг бугун эрталаб қирғиз матбуотига билдиришича, уларни дўппослаб, уйдан олиб чиқиб кетган одамлар мухолифатчиларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб: “Жон керак бўлса бу ердан кетинглар”, деб қўйиб юборган.

-Ҳаётимиз хавф остида эканини билганимиздан сўнг туни билан мен, Бектур Асанов ва Улукбек Маматаев таксида Бишкекка етиб келдик. Йўлда келгунча учта такси алмаштирдик, - дейди Кубаничбек Кадиров.

Мухолифатчилар Миллий хавфсизлик қўмитаси ва милиция бошқармаси биноси олдида жойлашган уйга юзга яқин одамнинг бостириб кириб,ноқонуний ҳаракатлар қилганини ҳокимият тепасидаги шахсларнинг мухолифатни қўрқитиш ҳаракати сифатида баҳоламоқда.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси эса мухолифатчилар калтаклангани ва Капаровнинг уйига юзга яқин одам бостириб киргани тўғрисидаги маълумот ўрганилаётганини билдирди:

-Алиев кўчасидаги 106-уйда жанжал-тўполон бўлаётгани ҳақида милицияга хабар келгач, у ерга тезкор гуруҳни жўнатдик. Бироқ милиция етиб борганида ҳамма ёқ тинч эди. Шунга қарамай, ҳозир бу иш юзасидан экспертиза тайинланди, -деди Ўш шаҳар милицияси расмийси Замир Сидиков.

XS
SM
MD
LG