Линклар

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Ўзак қишлоғида ноқонуний йўл билан Қирғизистон ҳудудига ўтган Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинди.

Қирғиз чегара хизматининг билдиришича, қўлга олинганларнинг олдида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган ва улар мамлакат ҳудудига яширин йўллар орқали ўтган. Айни пайтда Ўш вилоятининг Аравон туманида эса Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган қирғизистонлик аёл қўлга олинган.

Таҳлилчилар Ўзбекистон Қирғизистонда содир бўлган 2010 йилги инқилоб ва Ўш қирғини оқибатида ўз чегараларини бир томонлама ёпгани муносабати билан фуқаролар ўта зарур бўлган пайтда чегарани бузишга мажбур бўлаётганини айтадилар.

Ўтган йили Қирғизистон Чегара хизмати ўзбек-қирғиз чегарасини бузиб ўтган 70 одам қўлга олинганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG