Линклар

Хоразмга уч ойда ўттиз муҳожирнинг тобути келди


Қозон шаҳридаги гипермаркетдаги ёнғинда 16 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлган эди

Қозон шаҳридаги гипермаркетдаги ёнғинда 16 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлган эди

Жорий йилнинг ўтган уч ойида Хоразм вилоятига Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўттиздан ортиқ тобути келди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган "Нажот" ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовга кўра, муҳожирликда ўлганларнинг 16 нафари 11 март куни Қозон шаҳридаги “Адмирал” савдо марказида содир бўлган ёнғинда нобуд бўлган.

Ёқубовнинг айтишича, Россиянинг Брянск шаҳридаги автоҳалокатда ўлган 16 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан беш нафари хоразмлик эканлиги аниқланган.

Ташкилот ўтказган мониторинг натижасида яна ўндан зиёд хоразмлик муҳожирнинг бахтсиз ҳодиса туфайли ўлгани аниқланган.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдан ташқарида меҳнат муҳожирлигида бўлган ўз фуқароларининг қанчаси ўлгани ёки қамоққа ташлангани ҳақидаги рақамларни бирор марта матбуотга очиқламаган.

Санкт-Петербургдаги “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборовга кўра, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган “Юк 200”, яъни турли нохуш ҳодиса ва касалликлардан нобуд бўлиб, юртига юборилган ўзбекистонликлар сони 2008-2010 йилларда 164 нафар бўлган бўлса¸ кейинги тўрт йил ичида 48 минг 674 кишига етган.

XS
SM
MD
LG