Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Суръат Икромов: “Ўлгудай қилиб калтаклашганда ҳам аҳдимдан қайтмаганман”


Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов 70 ёшга тўлди. Суръат Икромов ўн беш йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий ва диний айбловлар билан ҳибс қилинган ёки қамалган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Етмиш ёшни қаршилаган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Суръат Икромов ўз фаолиятини 90-йилларнинг охирида бошлаган.

2002 йилда “Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи”ни тузган.

Суръат Икромов ўз фаолияти давомида адолатсизлик ва қонунбузарликка қарши ўнлаб пикет ва норозилик намойишлари ўтказган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси биноси олдида 2003 йилнинг 29 март куни ўтказилиши режалаштирилган пикетдан бир кун аввал, 28 март куни Суръат Икромов Тошкентнинг Кўкча мавзесида бошига қоп кийдирилиб, номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Юзларига ниқоб тақиб олган номаълум шахслар Суръат Икромовни Тошкент четига олиб чиқиб, ўласи қилиб калтаклаган ва йўл четига боғланган ҳолда ташлаб кетган эди.

Бу воқеадан кейин Суръат Икромов ўз фаолиятини янада кучайтирганини айтади.

Унинг ташкилоти асосан сиёсий айбловлар билан ҳибс қилинган ёки қамалган сиёсатчилар, журналистлар ва диндорларни ҳимоя қилган ва улар устидан олиб борилаётган терговни мониторинг қилган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи шу кунгача инсон ҳуқуқларининг поймол қилинаётганига оид халқаро ташкилотлар ва ОАВга 1800 тадан ортиқ хабар тарқатган.

Сўнгги йилларда бир инсульт ва икки инфарктни бошидан кечирган Суръат Икромов бундан кейин ҳам унинг ташаббус гуруҳи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятни мониторинг қилиб боришини Озодликка айтди.

Суръат Икромов билан суҳбатни қуйида тингланг:

Ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG