Линклар

logo-print

Бугун бир гуруҳ фаоллар "Георгий лентаси" тақиқлаш сўрови билан Олмаота шаҳар ҳокими Аҳмаджон Есимов номига хат йўллади.

20 нафар фаол имзо чеккан ушбу мактубда Иккинчи Жаҳон Урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги олдидан мактабларда "Георгий лентаси"ни тарқатишни тўхтатиш ва ушбу лентани Қозоғистонда тақиқлаш сўралган.

Фаоллар "Георгий лентаси" ўрнига Қозоғистон байроғига ҳамоҳанг ҳаворанг лента тақишни тавсия қилишди.

Қозоғистон ўтган йили 9 май арафасида Россия элчихонасига "Георгий лентаси"ни тарқатишдан тийилишни тавсия этганди.

Ўзбекистонда эса ўтган йили 9 май муносабати билан 33 минг дона "Георгий лентаси" тарқатилгани хабар қилинган.

Сўнгги пайтда "Георгий лентаси" Украинадаги айирмачиларнинг рамзига айланиб улгурди.

XS
SM
MD
LG