Линклар

Германия парламентида Ўзбекистондаги қийноқлар мавзуси муҳокама қилинади


Жорий йилнинг 15 апрель куни Германия Бундестаг (парламент)ида Ўзбекистондаги қийноқлар вазияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир ташкилотчиси қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International халқаро ташкилотидир.

Тадбирда Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари бўйича форуми раҳбари Умида Ниёзова мамлакатдаги қийноқлар вазияти бўйича маъруза қилади.

Шунингдек, Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқлар бўйича янги ҳисоботи тақдимоти бўлади.

Тадбирда Германия матбуот вакиллари ва Бундестаг депутатлари иштирок этади.

XS
SM
MD
LG