Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Мешков НАТОнинг Брюсселда аккредитация қилинган рус дипломатлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарорини “совуқ уруш ҳиди анқиётган қарор”, деб баҳолади.

НАТО матбуот котиби ўринбосари Кармен Ромеро 10 апрель куни ташкилот билан ҳамкор бўлган давлатларнинг ваколатхоналарида 30дан кўп бўлмаган дипломат ишлашига рухсат берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирган эди. Россиянинг мазкур ташкилотдаги ваколатхонасида эса 50 дипломат ишлайди.

Ромеро дипломатлар сонининг қисқартирилиши Россияга қарши қаратилмаган практик қарор эканини айтди. Унга кўра, бундан буён ҳам Россиянинг НАТОдаги элчиси ташкилот биносига кузатувчисиз кириб-чиқиш ҳуқуқига эга бўлиб қолаверади.

Россия Қримни аннекция қилганидан сўнг НАТО ва Москва ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридан бери энг ёмон даврни бошдан кечирмоқда.

XS
SM
MD
LG