Линклар

Украина ва Россия ўртасида Европа Иттифоқи воситачилигида ўтказилиши режалаштирилган газ таъминоти бўйича музокаралар бошқа кунга қолдирилди.

Дастлаб музокралар 14 апрелда бошланиши эълон қилинган эди. Бироқ Европа Иттифоқи жума куни музокаралар бошқа кунга қолдирилганини, аммо 17 апрелгача ўтказилишини билдирди.

Европа Иттифоқи Украина ҳамда Европани қиш мавсумида газ билан таъминлаш масаласида Киев-Москва музокараларига ҳам ўртамчилик қилган эди.

Европага Россиядан экспортга кетаётган газнинг 40 фоизи Украина ҳудудидан транзит қилинади.

XS
SM
MD
LG