Линклар

logo-print

Бугун Обама ва Кастро учрашади


Рауль Кастро ва Обама қўл бериб саломлашмоқда.

Рауль Кастро ва Обама қўл бериб саломлашмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама ва Куба раҳбари Раул Кастро Панамада ўтган Америка давлатлари саммитида бир – бирлари билан қўл бериб учрашди.

Бу борадаги фотосурат 10 апрель куни матбуотда ва Интернет тармоғида эълон қилинди.

Оқ уй расмийси президентлар ўзаро қўл бериб кўришганини тасдиқлади ва “Бу расмий бўлмаган учрашув эди ва икки лидер муайян мавзу юзасидан суҳбатлашгани йўқ”, деб билдирди.

Обама ва Кастро 11 апрель куни саммит доирасида юзма-юз учрашади ва АҚШ - Куба муносабатларини, иқтисодий алоқаларини, ўзаро борди -келдини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилади.

Обама ва Кастро ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ-Куба дипломатик алоқаларини қайта тиклаш режаларини эълон қилган эди.

Кубада амалдаги президентнинг акаси Фидел Кастро ҳокимиятга келган 1959 йилдан бошлаб АҚШ билан муносабатлар ёмонлашган ва дипломатик алоқалар узиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG