Линклар

Покистон расмийлари Балужистон вилоятида барпо этилаётган тўғонга жангарилар ҳужум қилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани ва уч киши яраланганини билдирди.

Расмий хабарда айтилишича, жангариларнинг каттагина гуруҳи тўғон қурувчилари яшаётган лагерга 11 апрель куни қўқисдан бостириб кирган. Жангарилар ўқидан ҳалок бўлганларнинг 16 нафари Панжоб, 4 нафари Синд вилоятидан бўлган.

Ҳозирча мазкур ҳужум учун бирор бир жангари гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олган эмас.

Сўнгги йилларда Покистоннинг Балужистон вилояти миллатчи ва айримачи исёнчиларнинг ҳаракат майдонига айланмоқда. Балуж гуруҳлари Покистондан тўлиқ автономия талаб қилаётир.

XS
SM
MD
LG