Линклар

Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президентлик сайловига номзодини қўймоқчи


АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон якшанба куни 2016 йилги президентлик сайловларига номзодини қўйишини расман эълон қилади.

Клинтон хоним келаси йилги сайловларда қатнашиш ниятини ижтимоий тармоқлар орқали билдириши кутиляпти.

2008 йилги сайлов пайти Демократик партиядан номзодлик учун курашда Ҳиллари Клинтон Барак Обамага ютқазиб қўйган эди.

Ҳозирда Клинтон хоним Демократик партиядан номзодлар орасида энг кучлиси сифатида қаралмоқда.

АҚШдаги Республикачилар партиясидан Флорида штатининг собиқ губернатори, собиқ президент Жорж Бушнинг ўғли Жеб Буш 2016 йилги сайловларга номзодини қўйган.

XS
SM
MD
LG