Линклар

FIFA 2018: Марғилонлик отахон велосипедда жаҳон чемпионатига бормоқчи


Марғилонлик 65 ёшли пенсионер Акрам Маруфжонов 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари бўладиган Россиянинг барча шаҳарларига велосипедда бориш ниятида.

2006 йилги жаҳон чемпионати пайтида Акрам ота Германияга велосипедда борган ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Оливер Канн билан учрашишга муваффақ бўлган эди.

Ҳозир отахон веломарафонга тайёргарлик кўрмоқда.

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Калининград, Қозон, Волгоград, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Екатеринбург, Ростов-Дон ва Сочи шаҳарларида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG