Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:33

Мисрда "Мусулмон биродарлиги" етакчиси ўлимга ҳукм этилди


Мисрдаги маҳкама мамлакатда фаолияти тақиқланган “Мусулмон бирдаорлиги” ҳаракати етакчиси Муҳаммад Бадиё ва унинг 13 нафар сафдошини ўлимга маҳкум этди.

Маҳкама уларни мамлакатда тартибсизлик ва зўравонликларни келтириб чиқаришда айбли деб топди.

Шунингдек,“Мусулмон бирдаорлиги” ҳаракатининг 37 нафар фаоли умрбод қамоққа ҳукм этилди.

2013 йилда Мисрда исломчи президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг унинг минглаб тарафдори қамоққа олинди.

Мисрнинг ҳозирги раҳбари Абдул Фаттоҳ ас-Сисий “Мусулмон бирдаорлиги” ҳаракатини мамлакат хавфсизлигига асосий тахдид, деб атаган.

"Мусулмон биродарлиги" ҳаракати фаоллари эса тинч намойишлар тарафдори экани ва мамлакатда жанггари-исломчилар тарафидан содир этилган зўравонликларга алоқаси йўқлигини айташади.

XS
SM
MD
LG