Линклар

logo-print

Шаҳрисабзда пора бермасанг банклардан кредит олиш имконсиз бўлиб қолди. Сурхондарёнинг Қумқўрғонида паспортга юмалоқ муҳр бостириш уч юз- тўртюз минг сўмга чиқиб кетди. Озодмикрофонга қўнғироқ қилган тингловчилар ана шу мавзулар ҳақида гапирди.

“Шляпани илгари бошга қўндирардик, энди чўнтагига солиб қўяяпмиз”

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридан қўнғироқ қилган тадбиркор, хусусий бизнесни ривожлантириш учун банклардан кредит олиш учун пора талаб қилинаётгани ҳақида гапирди:

“Чорвачилик қиламан деб Микрокредит банкидан кредит ололмаяпман. Ўтган йил 8 ой алдади. Бу йил ҳам мана тўртинчи ой кетяптики, алдаб келяпти. Қачон борсам, эрта келинг, индин келингдан нарига ўтмайди. Бўлмаса кредит олиш учун ҳамма ҳужжатларим, ҳатто гаровим ҳам тайёр. Лекин кимки, “шляпа”сини берса ўша олиб кетяпти. Агар мен ҳам пора берадиган бўлсам, унда кредитнинг нима кераги бор, деди тадбиркор.

Тадбиркор билан суҳбатни қуйида тингланг:

"Юмалоқ муҳр учун 300-400 минг сўм сўрашяпти"

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидан қўнғироқ қилган 30 ёшли Фарҳод ишсизликдан ҳаёт оғирлашиб бораётганини айтар экан, хорижга чиқиб ишлаш учун ҳам имкониятлар чекланиб бораётганини таъкидлади:

“Бизда камбағал одамлар жуда қийналиб кетяпти. Биринчидан, қора қозонини Россиядаги иши ҳисобидан қайнатиб турган одамлар учун паспорт олиш муаммо бўляпти. Икки-уч ойлаб навбат кутишга тўғри келяпти. Бундан ташқари хорижга чиқишга рухсат берувчи юмалоқ муҳрни бостириш эса пора билан битадаиган бўлиб қолди. Битта юмалоқ муҳрни бостириш учун 300-400 минг сўмдан пул сўрашяпти, паспорт столидагилар. Россияга бормай шу ерда ишлайман десак, иш йўқ. Меҳнат биржаларига борсак у ерда ҳам иш йўқ. Бошимиз қотиб ҳайрон бўлиб қолдик”, деди Фарҳод.

Фарҳод билан суҳбатни қуйида тингланг.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG