Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Харьковда совет даврига оид учта ҳайкал бузиб ташланди


Украинанинг Харьков шаҳрида 11 апрель куни совет даврига оид учта ҳайкал бузиб ташланди.

Серго Оржоникидзе, Яков Свердлов ва Николай Руднёв ҳайкалларини бир гуруҳ одам бузаётгани акс этган видео Интернетда эълон этилди.

Шу видеода милиция ва хавфсизлик ходимлари ҳайкални бузаётганларга қаршилик қилмаганини кўриш мумкин.

Айни пайтда Украина мухолифати ҳуқуқ тартибот органларидан ҳайкал бузиб ташлангани юзасидан тергов ўтказишни талаб қилмоқда.

9 апрель куни Украина Олий Радаси коммунист ва нацист тоталитар режимларни қораловчи қонунни қабул қилган эди.

Қонун лойиҳасига кўра, коммунист ва нацист режимлари маҳкум этилади, уларни тарғиб ва ташвиқ этиш эса тақиқланади.

XS
SM
MD
LG