Линклар

Ҳалабда аксилҳукумат кучларининг ҳужумидан камида 5 киши ҳалок бўлди


Ҳалаб кўчаларидан бири.

Ҳалаб кўчаларидан бири.

Сурия давлат оммавий ахборот воситалари 11 апрель куни аксилҳукумат кучлари Ҳалаб шаҳрининг шимолий мавзеларини ўққа тутгани ҳақида хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, бу амалиёт чоғида камида 5 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган.

Сурия давлат телевидениеси хабарига кўра, ўққа тутилган ҳудуд асосан насронийлар истиқомат қилувчи Сулаймония мавзесидир. Ҳужумга оид видеотасвирларда уйларга қаттиқ шикаст етгани акс этган.

Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази шанба куни Ҳалабнинг Сулаймония мавзеси ўққа тутилганини тасдиқлади.

Ҳалабда ҳукумат кучлари ва исёнчилар тез-тез бир-бирларига ҳужум қилиб туради. Бу отишмаларда минглаб одам нобуд бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG