Линклар

Обама ўзининг Кастро билан учрашувини “тарихий” деб атади


АҚШ президенти Барак Обама (ў) ва Куба президенти Рауль Кастро (ч).

АҚШ президенти Барак Обама (ў) ва Куба президенти Рауль Кастро (ч).

АҚШ президенти Барак Обама 11 апрель куни Куба президенти Рауль Кастро билан учрашди. Бу сўнгги 50 йил ичида икки давлат раҳбарларининг илк учрашувидир.

Кастро билан Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари лидерлари саммити доирасида кўришган Обама бу учрашувни “тарихий” деб атади ва икки мамлакат ниҳоят совуқ уруш давридаги антагонизмга барҳам бериши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда АҚШ президенти коммунист раҳбарлар идораси остидаги бу мамлакатга демократия ва инсон ҳуқуқлари борасида босим ўтказишда давом этишини таъкидлади.

Обама икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги “чуқур ва сезиларли фарқ” ҳали-бери йўқолмаслигини, ҳали анчагача Кастро АҚШ сиёсатини танқид қилишда, ўзи эса Кубадаги демократия ва инсон ҳақларига оид муаммоларни кўтаришда давом этиши мумкинлигини қайд этди.

Обама ва Кастронинг кечаги учрашувида улар икки давлат ўртасида 1961 йилда узилган дипломатик алоқаларни қайта тиклашга ҳаракат юзасидан келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG