Линклар

НАТО: Россия Украина шарқидаги сепаратистларга ҳалиям ёрдам бермоқда


Ғарб ва Украина Россияни айирмачиларни дастаклашда айблайди

Ғарб ва Украина Россияни айирмачиларни дастаклашда айблайди

Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung газетасининг НАТО штаб квартирасидаги манбага иқтибосан хабар беришича, Россия Украина шарқидаги сепаратистларга аслаҳа, қўшин ва ҳарбий тайёргарлик билан ёрдам беришда давом этмоқда.

Газетанинг ёзишича, айирмачиларга берилаётган тажҳизотлар ичида Т-80, Т-90 русумидаги янги танклар, зирҳли машиналар, артиллерия ва ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизимлари бор.

Хабарда таъкидланишича, Россия дастаклаган сепаратистлар ихтиёрида энди Минск шартномаси имзоланган пайтга нисбатан анча кўп қурол-аслаҳа бор.

Россия ғарблик сиёсатчилар ва Киев расмийларининг Украина шарқига қурол-яроқ етказиб бераётгани ва қўшин юбораётгани ҳақидаги даъволарни давомли инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG