Линклар

Россия жанубида юздан ошиқ бинога ўт кетди


Хакасиядаги ёнғин аҳоли яшовчи 16 ҳудудга ёйилган

Хакасиядаги ёнғин аҳоли яшовчи 16 ҳудудга ёйилган

Россия жанубидаги Хакасия минтақасида юз берган кучли ёнғин натижасида 100 дан ортиқ бино ёниб кетди.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, ёнғин тўртта туманнинг 16 аҳоли яшовчи ҳудудларига зиён етказди.

Уларга кўра, қуруқ ўтни ноқонуний ёқиш натижасида чиққан ёнғин шамол ёрдамида йирик ҳудудларга ёйилган.

Ҳодисада камида 15 нафар инсон жароҳат олган, уларнинг икки нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маҳаллий идорасига кўра, ёнғинни ўчириш ва унинг қўшни минтақаларга ёйилишини олдини олиш амалиётига 50та автоулов ва 500 га яқин ўт ўчирувчи жалб этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса жойига учта самолёт ва иккита вертолёт юборганини билдирди.

XS
SM
MD
LG