Линклар

Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президент сайловида қатнашажагини расман эълон қилди


АҚШнинг собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2016 йилда бўлажак президент сайловида иштирок этишга қарор қилди. Якшанба куни Клинтоннинг маслаҳатчиси донорларга ёзган электрон хатида унинг келажак режалари ҳақида эълон қилди.

Кейинроқ Клинтон хонимнинг ўзи ҳам Демократик партиядан президентликка номзод ўлароқ қатнашиш истаги ҳақида расман билдирди.

Президент сайловида қатнашишга даъвогар мақомида Ҳиллари Клинтон илк сафарларини праймериз ўтказиш учун энг муҳим штатлар ҳисобланмиш Айова ва Нью-Ҳэмпширга қилмоқчи.

Аввалги президентлик кампаниясида Ҳиллари Клинтон ғалабани Барак Обамага бой берганди.

Ҳиллари Клинтоннинг партиядоши бўлган президент Обама шанба куни Панамада қилган чиқишида Клинтон хонимдан “жуда яхши президент” чиқишини айтган.

XS
SM
MD
LG