Линклар

Москва Финляндия ва Швециянинг НАТО билан ҳамкорлиги юзасидан ташвиш билдирди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финляндия ва Швециянинг НАТО билан тиғиз ҳамкорлик қила бошлаганидан “алоҳида хавотир” изҳор қилди.

Рус дипломатларининг 12 апрелдаги бу баёноти Швеция, Норвегия, Финляндия, Дания ва Исландия мудофаа вазирлари ўзаро йиғилиб, Шимолий Европа Россия томонидан бўлажак муҳтамал хатарларга ҳозирланиши лозимлигини муҳокама қилганидан кейин пайдо бўлди.

Россияга чегарадош бўлган Финляндия ҳамда Швеция НАТОга аъзо эмас, аммо Трансатлантика альянси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Финляндия бош вазири Александр Стубб Россия баёнотини “қуролини кўз-кўзлаб қўйиш” деб атади, бироқ бундан руҳ синмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Aftenposten газетасида ёзилган мақолада Шимолий Европа давлатлари мудофаа вазирларининг “Россия лидерлари сиёсий мақсадга эришиш учун ҳарбий воситалардан фойдаланишга тайёрлигини кўрсатдилар” деган баёноти ўрин олган.

Мазкур мақоланинг чоп этилиши бир йил муқаддам Москва томонидан Қрим аннексия қилингач, Россия билан Европа мамлакатлари ўртасида таранглик тобора кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG