Линклар

logo-print

Туркия Ватикандаги элчисини чақиртириб олмоқчи


Рим папаси Фрэнсис I Арманистон президенти Серж Саргсян билан, Ватикан, 2015 йилнинг 12 апрели.

Рим папаси Фрэнсис I Арманистон президенти Серж Саргсян билан, Ватикан, 2015 йилнинг 12 апрели.

Анқара Рим папаси баёнотига жавоб ўлароқ Ватикандаги элчисини чақиртириб олишини эълон қилди.

Рим папаси Фрэнсис I якшанба кунги ибодат хутбаси чоғида Усмонли империяси ҳукмронлиги пайтида арманларнинг қирғин қилинишини “ХХ асрнинг илк геноциди” деб атаганди.

Папанинг бу сўзлари Римдаги Авлиё Пётр Соборида арманилар қирғинининг 100 йиллигига бағишланиб кеча ўтказилган оммавий литургия чоғида янграган. ​

Ватикандаги хотира маросимида Арманистон президенти Серж Саргсян ҳам иштирок этган.

Арманилар 1915-1917 йиллар орасида Усмонли империясида 1,5 миллион армани сўйилганини даъво қилишади. Турк расмийлари эса геноцидга оид бу иддаони доим рад қилиб келган.

XS
SM
MD
LG