Линклар

logo-print

Ўзбекистон ижтимоий ривожланиш бўйича ўртачадан пастроқда


Ўзбекистон ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича 133 мамлакат орасида 90-ўринни эгаллади. Deloitte аудитор фирмаси томонидан тайёрланган Social Progress Imperative номли рейтингга кўра, Ўзбекистон жорий йилда 100 баллик тизимда 59,71 балл олиб, дунё бўйлаб ўртача кўрсатикчдан пастроқ натижа кўрсатган.

Ташкилот мутахассиларига кўра, Ўзбекистонда Ялпи ички маҳсулот жон бошига 5 минг АҚШ долларидан тўғри келади.

Ўзбекистон тўғри овқатланиш ва бирламчи тиббий ёрдам соҳаларида энг юқори кўрсаткичларга эришган. Таълим соҳасида ҳам нисбатан яхши кўрсатикчлар намойиш қилган, лекин экологик барқарорликда ортда қолгани хулоса қилинади ҳисоботда.

Рейтингда қўшни Қирғизистон 93, Тожикистон 96 ўринни эгаллашган.
Ижтимоий риможланиш бўйича етакчи ўринларни Норвеги (88,36 балл), Швеция, Швейцария, Исландия ва Янги Зелландия каби мамлакатлар эгаллаган. Рейтинг қуйисида 31,42 балл билан Марказий Африка Республикачи жой олган.

Social Progress Imperative ташкилоти дунё мамлакатларида одамлар турмуш даражасини ошириш борасида иш олиб боради.

XS
SM
MD
LG