Линклар

Берлинда Украина шарқидаги вазият муҳокама қилинади


Бугун Берлинда Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш битимининг бажарилишини баҳолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтади. 13 апрель кунги учрашувда Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер, Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина Ташқи ишлар вазири Павло Климкин қатнашди.

Ўтган йилнинг апрелидан бери россияпараст айирмачилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашув натижасида 6 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлди.

Февральда Минскда Германия ва Франция етакчилари воситачилигида эришилган сулҳ битими натижасида зўравонликлар кўлами пасайган, лекин таранглик сақланиб қолган.

Учрашув олдидан Штайнмайер Россия ва Украинадан сулҳ битими шартларини бажаришни талаб қилди. “Биз Москва ва Киевдан Минск келишувининг кейинги босиқичини бажаришга доир асосий вазифага эътибор қаратишларини кутяпмиз”, дея баён қилди Германия дипломати Die Welt газетасига. Кенги босқичда, деди Штайнмайер, “аийрмачилар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда маҳаллий сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда шарқий Украинага инсонпарварлик ёрдамини етказиш ва қайта қуриш ҳаракатларини бошлашни” кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG