Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:29

АҚШ Россия жанговар учқичи яратган хавфли вазият юзасидан норозилик нотаси юборди


Россиянинг СУ-27 русумидаги самолёти катта тезликда АҚШ учқичига орқадан яқинлашган ва яна икки марта хавфли вазият яратган.
Россиянинг СУ-27 русумидаги самолёти катта тезликда АҚШ учқичига орқадан яқинлашган ва яна икки марта хавфли вазият яратган.

Қўшма Штатлар ўтган ҳафта Россия жанговар учқичи томониданАҚШга қаршали разведкачи самолёт йўлининг тўсилиши юзасидан норозилик нотаси юбориб, бу ҳодисани “хавфли ва нопрофессионал”, дея атади.

Кеча Пентагон матбуот вакили Марк Райт АҚШ 7 апрель куни Болтиқ денгизи устида рўй берган ҳодиса юзасидан “дипломатик каналлар орқали” Россияга норозилик нотаси юборганини маълум қилди.

Матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, Москва расмийлари россиялик пилот ҳаракатлари ноўрин бўлганини инкор қилишмоқда.

Пентагон расмийларининг билдиришича, АҚШга тегишли RC-135U русумидаги учқич Польша соҳилларидан шимолроқда, халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган бўлган. АҚШ томонига кўра, Россиянинг СУ-27 русумидаги самолёти катта тезликда АҚШ учқичига орқадан яқинлашган ва яна икки марта хавфли вазият яратган.

Вашингтон Россия тарафидан ҳавода хавфли вазиятлар яратилгани борасида биринчи марта норозилик билдираётгани йўқ. 2014 йилнигн апрелида ҳам Охотс денгизи устида, халқаро ҳаво ҳудудида Россия жанговар учқичи АҚШ резведкачи самолётига хавфли тарзда яқинлашган эди.

XS
SM
MD
LG