Линклар

logo-print

Путин Эронга С-300 ракеталарини сотишга қўйилган тақиқни олиб ташлади


Россия Ғарб давлатлари босими остида С-300 ракеталарини Эронга сотишни 2010 йилда тўхтатган эди.

Россия Ғарб давлатлари босими остида С-300 ракеталарини Эронга сотишни 2010 йилда тўхтатган эди.

Россия Президенти Владимир Путин С-300 русумиидаги ракета тизимларини Эронга сотишга жорий этилган тақиқни бекор қилувчи фармонни имзолади.
Россия Ғарб давлатлари босими остида С-300 ракеталарини Эронга сотишни 2010 йилда тўхтатган эди. Ўшанда Россия Теҳроннинг ядровий дастури билан боғлиқ БМТ санкцияларига доир резолюцияни қўллаб-қувватлаган эди.

Путиннинг фармони халқаро санкцияларни юмшатиш эвазига Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартириш борасида Эрон билан дунёнинг олти қудратлидавлати, жумладан Россия ва АҚШ ўртасида битим имзолнишидан икки ҳафта ўтиб эълон қилинди.

Кремль матбуот хизматининг 13 апрель куни маълум қилишича, фармонга биноан Россиядан Эронга С-300 ракета тизимларини етказиб беришга қўйилган тақиқ олиб ташланади.

Мазкур қадам Исроилни ғазаблантириши шубҳасиз, демоқда кузатувчилар. Исроил Россиядан Эронга ракета сотмасликни сўраган.

XS
SM
MD
LG