Линклар

Грузиялик шахматчи ғирромлик қилгани учун Дубайдаги турнирдан четлатилди


Гайоз Нигалидзе

Гайоз Нигалидзе

Грузиянинг шахмат бўйича икки карра чемпиони, гроссмейстер Гайоз Нигалидзе ғирромлик қилгани учун Dubai Open Chess Tournament халқаро мусобақасидан четлатилди.

Нигалидзе ўйин пайтида ҳожатхонага чиқиб, у ерда аввалдан беркитилган мобил телефонида ёрдам излаган.

Грузиялик гроссмейстер юришлари орасида ҳожатхонага чиқаверганидан сўнг рақиби арманистонлик Тигран Петросян унга нисбатан шикоят аризасини киритган.

Текширувлардан сўнг мусобақа ташкилотчилари Нигалидзе ҳожатхонада мобил телефонини беркитиб қўйганини аниқлашган.

Dubai Open Chess Tournament халқаро мусобақасининг бош ҳаками Абдул Раҳим грузиялик уч йилга шахматдан четлатилишини билдирди.

Агар ғирромлик қайталанса, Гайоз Нигалидзе бутун умрга шахмат билан хайрлашиши мумкин.

XS
SM
MD
LG