Линклар

АҚШ: Ухлаб қолган аэропорт ходими сабаб самолёт фавқулодда қўндирилди


АҚШга тегишли йўловчи самолёт юк бўлимида ухлаб қолган аэропорт ходими сабаб Сиэттл шаҳрида фақулодда қўнишга мажбур бўлди. Воқеа 13 апрель куни рўй берди.

Alaska Airlines авиаширкатининг билдиришича, самолёт ҳавога кўтарилиши билан пилотлар ва биринчи класс йўловчилари қўйидан дукиллаган овозларни эшитишган.

Пилотлар фавқулодда вазият эълон қилиб, самолётни Сиэттл-Такома халқаро аэропортига зудлик билан қайта қўндиришган.

Юк бўлимида қолиб кетган аэропорт ходими йўловчилар багажини самолётга ортаётиб "ухлаб қолганини" айтган. Самолётда 176 киши, жумладан, 6 нафар пилот бўлган.

XS
SM
MD
LG