Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик икки аёл Ҳиндистон-Непал чегарасида қўлга олинди


Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёл Ҳиндистон ва Непал оралиғидаги чегара ҳудудда қўлга олинган.

Ҳинд матбуотига кўра, 12 апрель куни иккавлон Непалдан Ҳиндистонга ҳужжатларсиз ўтишга уринганлар.

Тошкентлик экани айтилаётган икки аёл паспортсиз Непалнинг Катманду шаҳридан Ҳиндистоннинг Хари Мина шаҳрига автобусда кетаётганида полиция тарафидан қўлга олинди.

Аёлларнинг исмларини полиция жамоатчиликка ошкор қилмаган.

Ҳиндистоннинг Хари Мина шаҳри полициясига кўра, ҳозир мазкур холат бўйича иш очилган ва суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG