Линклар

Владивостокда ўзбек қизлари "ҳизмат" кўрсатиб келган исловотхона фош этилди


Россиянинг узоқ шарқидаги Владивосток шаҳрида полиция ёш ўзбек қизлари сексуал ҳизмат кўрсатувчи исловотхонани фош этди.

Асосан ўзбекистонликлардан иборат қирқдан зиёд аёл “хизмат” кўрсатган исловотхона 48 ёшли "жрица любви" лақабли аёл тарафидан бошқариб келинган.

Владивосток полицияси вакили россиялик аёлга нисбатан “фоҳишабозликни ташкил этиш” моддаси асосида жиноий иш қўзғатилгани ва ҳибсга олинганини билдирди.

Ўзбекистонлик аёллар ҳизмат қилувчи исловотхоналар Россияда биринчи марта фош этилаётгани йўқ.

Аввалроқ, Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида ўзбек аёллари пуллик жинсий “хизмат” кўрсатиб келган ўнлаб исловотхона фош этилган эди.

XS
SM
MD
LG