Линклар

Афсонавий Юрий Никулин цирки Тошкентга гастролини бекор қилди


Россиянинг "Афсонавий Юрий Никулин цирки" Тошкент шаҳрига гастрол сафарини бекор қилди.

"Афсуски, "Афсонавий Юрий Никулин цирки"нинг Тошкент шаҳрида 2015 йил 18 апрелдан 24 майгача бўлиб ўтиши режалаштирилган гастролини бекор қилишга мажбур бўлдик", — дейилади цирк сайтида эълон қилинган хабарномада.

Цирк раҳбариятига кўра, Тошкентга гострол мазкур тадбир ташкилотчиси бўлган "Art Modern Music" ширкати айби билан амалга ошмайди.

Тошкентда машхур санъаткорларнинг шоу-концертлари олдиндан эълон қилиниб, кейин бекор бўлиши сўнгги пайтларда тез-тез кузатилмоқда.

Январь ойида Тошкентда узоқ кутилган "Дискотека-80" концертида "Boney-M", “Ottawan”, “Комбинация”, Алиса Мон ва Наталия Гулькина ўрнига ўзбек эстрада қўшиқчилари томоша кўрсатишган эди.

Озодлик суриштирувидан бу концерт орқали ташкилотчилар ҳам номлари сотилган қўшиқчилар¸ ҳам ўзбекистонлик томошабинларни махсус алдаганлари ошкор бўлганди.

XS
SM
MD
LG