Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Венада Қозоғистондаги қотиллик бўйича маҳкама бошланмоқда


Қозоғистонда икки банкирнинг ўғирлаб кетилиши ва ўлдирилишига алоқадорликда гумонланаётган икки қозоқ фуқароси 14 апрель куни Австрия маҳкамасида ҳозир бўлиши кутиляпти.

Қозоғистон махфий ҳизматларининг собиқ раҳбари Алнур Мусаев ва Қозоғистон президентининг собиқ тан қўриқчиси Вадим Кошляк 2007 йилда Нурбанкнинг икки ходимининг ўлдирилишига ёрдам берганликда айбланмоқда.

Мазкур қотиллик бўйича асосий гумонланувчи Рохат Алиев февраль ойида Вена қамоқхонасида ўлик холда топилган эди.

Қозоғистон президентининг собиқ куёви Алиев ўзига қўйилган айбловларни сиёсий, дея тан олмаган.

Австрия эса Рохат Алиевни Қозоғистонга экстрадиция қилмасдан қотиллик бўйича ўзи тергов ўтказишини билдирган эди.

2014 йилнинг июнь ойида Алиев Австрия ҳукуматига ўзини топширганди. Шу йилнинг 24 февралида Рохат Алиев Вена қамоқхонасида ўлик холда топилди.

Дастлабки текширув натижалари Алиев ўз жонига қасд қилганини кўрсатган.

XS
SM
MD
LG