Линклар

Оташкесим келишувига қарамай Украина шарқида давом этаётган отишмаларда сўнгги 24 соат ичида 6 украин аскари ҳалок бўлган, 12 нафари яраланган.

Бу сўнгги ўн кун ичида Украина шарқида энг кўп қурбон берилишидир.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Андрей Лисенко украин аскарлари Россия дастаклаётган айримачи гуруҳларнинг провокацияси қурбони бўлишганини айтди.

Жаноб Лисенкога кўра, Украина шарқида айирмачилар деярли барча йўналишда ҳужумларни давом эттирмоқда ва вазият ўта нобарқарор.

Бир кун аввал "Нормандия тўртлиги" дея аталувчи Украина, Германия, Франция ва Россия ташқи ишлар вазирлари Берлинда учрашиб, оташкесимга қарамай Украина шарқида отишма давом этаётгани борасида хавотир билдиришди.

БМТ маълумотига кўра, Украина шарқида зўравонликлар бошланганидан бери 6 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG