Линклар

Ўзбекистонликлар Қозоғистонга катта миқдорда пул ташлагани айтилмоқда


Қозоғистон чегара хизмати Ўзбекистон фуқаролари чегара деворидан қозоқ томонига катта миқдорда пул ташлаганлари ва воқеа жойидан яширинганлари ҳақида маълумот берди.

Қозоғистон Чегара хизматига таянган ҳолда “Новости-Казахстан” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, 12 апрель куни Сариағиш чегара отрядининг “Интимак” заставасида хизмат ўтаётган чегарачилари заставадан 7 километр нарироқда Ўзбекистон томонидан уч номаълум шахс чегарага яқинлашганини кузатган. Улар чегара деворига яқин келиб, Қозоғистон томонига скотч билан боғланган учта қоғоз пакетни ташлаб, қочиб кетишган.

Чегарачилар воқеа жойига келиб, пакетларни очишганида, 2,2 миллион танга, 1100 евро ва 3,2 миллион россия рубли борлигини кўришган.

Хабарда айтилишича, мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG