Линклар

logo-print

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий Тошкент жорий йил 2 апрель куни Швецариянинг Лозанна шаҳрида Эрон ядровий дастури бўйича “Олтилик гуруҳи” ўртасида эришилган келишувни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Глобал қуролсизланиш тизимининг ажралмас қисми бўлган Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудуд тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши ташаббускори бўлгани ҳолда, Ўзбекистон оммавий қирғин қуролларининг тўлиқ йўқ қилинишини қатъий ёқлайди”, – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 14 апрель куни эълон қилинган баёнотда.

Ўзбекистон мазкур доиравий келишув халқаро миқёсда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамланишига жиддий ҳисса қўша оладиган битимга эришиш учун замин яратишига умид қилмоқда.

Эрон, Қўшма Штатлар, Германия, Франция, Британия, Россия ва Хитой иштирокида теҳрон ядровий дастури юзасидан ўтказилган музокараларда 2 апрель куни томонлар бошланғич келишувни имзолаган эди.

Мазкур масала бўйича музокаралар давом этади ва томонлар шу йимлнинг июнь ойида ядровий дастур юзасидан якуний ҳужжатни имзолаши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG