Линклар

logo-print

Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу Россия президенти Владимир Путин билан 14 апрелда ўтказган телефон суҳбатида Кремлнинг Эронга С-300 зенит-ракета комплексини сотиш қароридан норози эканини маълум қилди.

Нетеняҳунинг айтишича, Теҳронга ракета сотиш тақиқининг бекор қилиниши ортидан Эрон “агрессиясини кучайтиради ва Яқин Шарқдаги хавфсизликка таҳдид пайдо бўлади”.

Путин аввалроқ Эронга зенит-ракета комплексларини сотиш юзасидан Россия томонидан жорий этилган тақиқни бекор қилган эди.

Исроил 2 апрель куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида олти етакчи давлат иштирокида ўтган музокараларда Эрон ядровий дастури бўйича муросага эришилгани ортидан Россия мана шундай қарор қабул қилганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG