Линклар

logo-print

Қирғизистонда қўшни аёлга тўппончасидан ўқ узган милиция ходимини ўзини ўзи отиб қўйган.

Ўш вилоят милицияси вакили Замир Сидиқовнинг билдиришича, мазкур воқеа 12 апрель куни содир этилган. Ўзган туманидаги Мирзака қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган милиционер ўзининг 42 ёшдаги қўшнисининг томоғига ўқ узган. Шундан сўнг у ўзининг бошига отган.

Милиционер касалхонага олиб келингач вафот этган. Қўшни аёл эса касалхонада даволанмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, милиционер қўшни аёл билан жанжаллашиб қолгани ортидан унга ўқ узган.

Мазкур воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG