Линклар

Вашингтон суди 2007 йилда Ироқда маҳаллий аҳолини оммавий қирғин қилганликда айбланган хусусий қўриқлаш ширкатининг тўрт ходимини узоқ муддатли қамоқққа ҳукм қилди.

Blackwater ширкати ходимлари Ироқдаги АҚШ ҳарбий маъмурияти билан шартнома асосида ҳамкорлик қилган. Уларга ярим йил аввал ироқликларни қатлиом қилиш айблови билдирилган эди.

Судланганлардан бирига умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Қолган уч судланувчининг ҳар бири ўттиз йилданга кесилди.

Айблов хулосасига кўра, 2007 йилнинг 16 сентябрида автомобиллар колоннасини қўриқлаб кетаётган қўриқчилар Бағдод майдонларидан бирида йиғилган одамларга қарата сабабсиз ўқ ота бошлаган. Мазкур воқеада 17 ироқлик ҳалок бўлган эди.

2009 йилда Ироқ ҳукумати Blackwater ширкати лицензиясини узайтирмаслик ҳақида қарор чиқарган. Бунинг ортидан эса мазкур ширкат АҚШ Давлат департаменти билан имзоланиши кутилаётган 1 миллиард долларлик шартномадан мосуво бўлган.

XS
SM
MD
LG