Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Кубани террорчиларга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқариш илтимоси билан Конгрессга мурожаат йўллади.

14 апрель куни Конгрессга йўлланган мурожаатда Кубанинг коммунистик ҳукумати сўнгги олти ой мобайнида халқаро террорчилкка қўллов кўрсатмагани айтилади. Шунингдек, илтимосномада Куба ҳукумати бундан кейин ҳам халқаро террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламасликка ваъда бергани таъкидланган.

АҚШ президенти бир неча кун аввал Панамада ўтган Америка давлатлари саммити доирасида Куба президенти Раул Кастро билан учрашганидан сўнг Конгрессга мазкур мурожаатни йўллади.

Икки давлат раҳбарлари ўтган йили 50 йил аввал узиб қўйилган АҚШ-Куба дипломатик алоқалирини тиклаш режасини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG