Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:12

Жаҳон банки: Ўзбекистонга пул жўнатмалари 16 фоизга камайди


Жаҳон банкининг янгиланган ҳисоб-китобига қараганда, 2014 йилда Ўзбекистонга пул жўнатмалари 1 миллиард долардан кўпроққа озайган. 2013 йилда меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга пул жўнатмалари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 11,7 фоизи даражасида бўлган. 2014 йилда эса бу кўрсаткич 16 фоизга камайган.

Жаҳон банкининг янгиланган ҳисоб-китобига қараганда, жорий йилда меҳнат муҳожирларининг Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонга пул жўнатмалари ўтган йилга нисбатан 12,7 фоизга камаяди.

Жаҳон банкининг билдиришича, 2014 йилда Марказий Осиё давлатларига пул жўнатмалари 10,5 фоизга камайган ва 11 миллиард 91 миллион долларни ташкил қилган.

Банк ҳисоботида айтилишича, 2013 йилда меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга пул жўнатмалари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 11,7 фоизи даражасида бўлган. 2014 йилда эса бу кўрсаткич 16 фоизга камайиб, пул ҳисобида 5 миллиард 588 миллион долларни ташкил қилган. Бу эса 2013 йилдагига нисбатан 1 миллиард доллардан кўпроққа оздир. Жаҳон банкига кўра, ўзбекистонликлар 2013 йилда ўз ватанларига 6 миллиард 633 миллион доллар жўнатган эди.

Жорий йилда эса пул жўнатмалари 1 фоиздан озроқ миқдорда кўпайиши мумкин.

Жаҳон банки: Ўзбекистонга пул жўнатмалари 16 фоизга камайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00
Бевосита линк

Жаҳон банки ўз ҳисоботида “Марказий Осиё мамлакатлари Россиядан бўлаётган пул жўнатмаларига кучли даражада қарамлиги сабабли бу жараёндан кўпроқ зиён кўрмоқда”, деб таъкидлаган.

Банкнинг билдиришича, пул жўнатмаларининг озайишига Россиядаги иқтисодий инқироз сабаб бўлаётир. Бунинг ортидан кўплаб муҳожирлар ўз иш ўринларини йўқотган. Рубл курсининг долларга нисбатан қиймати тушиб кетгани ортидан эса иш ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлган меҳнат муҳожирларининг доллар ҳисобидаги даромадалари озайган.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, бундай ҳолат ортидан Ўзбекистонда доллар курсининг қимматлаши кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки 14 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги рaсмий қийматини белгилади.

Унга кўрa, 1 АҚШ доллари олдинги курсга нисбатан 5 сўм 71 тийинга қимматлашиб, 2 минг 501 сўм 87 тийинни ташкил этди.Ўзбекистоннинг қорa бозорлaридaги долларнинг реaл курси эса 4250-4500 сўмгa тенглашди.

Жаҳон банкининг билдиришича, Россиядан пул жўнатмаларига жуда қаттиқ боғланиб қолган давлат Тожикистондир. Мазкур мамлакатга пул жўнатмалари 2013 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 49 фоизига етган ва пул миқдорида 4 миллиард 154 миллион долларни ташкил қилган. 2014 йилда эса Тожикистонга фақат 3 миллиард 835 миллион доллар жўнатилган.

Пул жўнатмаларига қарамлик бўйича Марказий Осиёда Қирғизистон иккинчи ўринда. Бу мамлакатга юборилаётган пул жўнатмалари ялпи ички маҳсулотнинг 31,5 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон эса пул жўнатмаларига қарамлик бўйича минтақада учинчи ўринни эгалламоқда.

Жаҳон банкининг башоратига ишонилса, 2015 йилда бутун дунёдаги меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига 440 миллиард доллар пул жўнатади. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 4,1 фоизга ўсиб, пул ҳисобида 610 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG