Линклар

logo-print

Обама Ироққа 200 миллион доллар ёрдам таклиф қилди


Обама ва Абадий билан учрашуви ортидан АҚШ Ироққа ёрдам бериш қарорини олди

Обама ва Абадий билан учрашуви ортидан АҚШ Ироққа ёрдам бериш қарорини олди

АҚШ Президенти Барак Обама “Исломий Давлат” гуруҳи туфайли уй-жойларидан ажралган Ироқ халқига 200 миллион доллар ёрдам таклиф қилди.

Ушбу ёрдам маблағи Ироқ Бош Вазири Ҳайдар ал-Абадий ҳарбий ёрдам талабидаги миқдоридан камдир.

Абадий билан 14 апрель куни Оқ Уйда учрашган Обама “Исломий Давлат” фаолиятидан зиён кўрган оилалар ва болаларга мўлжалланганини айтди.

Обама шунингдек Ироқ қўшинларининг “Исломий Давлат”га қарши олиб бораётган амалиётини ҳам олқишлади.

Унинг илова қилишича, Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги иттифоқчилар “Исломий Давлат” ишғол этган Ироқ ҳудудларининг тўртдан бирини қайтариб олган.

Обамага кўра, Абадий сентябрь ойида бош вазирлик курсисига ўтирганидан буён Ироқ қўшинлари яхшироқ жиҳозланмоқда ва ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда.

Бироқ, деб айтди Обама, қуролли гуруҳга қарши уруш ҳали узоқ давом этади.

XS
SM
MD
LG